Шайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим. Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин! Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган. Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.
Author: Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Ал-Асарий
Source: http://www.islamhouse.com/p/158
Динимиз бизга барча соҳада кўрсатмалар бериб келган, шу жумладан бизга кимни қандай яхши кўриб қандай ёмон кўришни ҳам билдирган қуйида ўша дарслардан намуналар келтирамиз.
Author: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Publisher: http://www.islamnuri.com
Source: http://www.islamhouse.com/p/170
Тоат-ибодатлари камайиб, гунох-маъcиятлари кўпайган гофил инcонга караганда тоат-ибодатлари ва хаcанотлари кўп бўлган мўминнинг иймони комилрок бўлади Имом Собуний.
Author: Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
Source: http://www.islamhouse.com/p/152
Азиз, ўқувчи биродарим, ушбу қўлингиздаги китобча Имоми Аъзам Абу ҳанифа мазҳабидаги шаръий ҳукмларни ўз ичига олган Тасхили Зарурий номли китобнинг биринчи ва иккинчи қисмининг адабий ўзбек тилига баъзи биродарларимиз ёрдамида қилинган таржимасидир
Author: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий
Reveiwers: Зиёуддин Мансур - Зиёуддин Мансур
Translators: Зиёуддин Муҳаммад Бек
Ушбу китобча дин ва унга мансуб бўлган кишилар, яъни мусулмонларнинг устидан мазах қилишнинг ҳукми ҳамда, шу мавзуга оид бўлган бошқа масалаларни батафсил ёритиб беради.
Author: Муҳаммад ибн Саид Қаҳтоний
Translators: Абу Жаъфар Ал-Бухорий
Publisher: http://www.islamnuri.com
Қаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com